Қозоғистонлик қутқарувчилар Афғонистондан қайтиб келди. Эслатамиз, у ерда юз берган зилзиладан сўнг мамлакатимиздан 45 та мутахассис ёрдамга жўнатилганди. Вазифасини бажариб қайтган қутқарувчилар самолёти Алмати аэропортига қўнди, уларни касбдошлари ва яқинлари кутиб олишди. Таъкидлаш лозимки, гуруҳ Афғонистонда тўрт кун ишлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Ҳирот вилоятининг учта аҳоли манзилгоҳида ишлашди. Вайрон бўлган 200 дан зиёд уйлар остидан одамлар чиқариб олинди. 700 та участка текширилди. 80 та фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди. Қайта юз берган ер қимирлашлари ишларни мураккаблаштирди.
Уларбек Абикеев, Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси раиси
вазифасини бажарувчи:
- Етиб боришимиз
билан кеча-кундуз қидирув ишларини бошладик. 11 октябрь куни тонгги 5 да яна
зилзила юз берди. Маҳаллий раҳбарият хабарига кўра яна икки қишлоқ – Шояк и Сияҳоб
вайрон бўлибди. Одамлар уй харобалари остида қолган бўлиши мумкин, дейишди. Уларни
топиш учун икки гуруҳ қутқарувчи юборилди. Том босиб қолган одамлар йўқ экан,
10 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди. Сўнгра Ноиброфидаги ишлар давом
эттирилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.