Минтақавий ҳамкорлик уфқлари кенгайиб боряпти

Минтақавий ҳамкорлик уфқлари кенгайиб боряпти

Куни-кеча Астанада бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» иккинчи саммити минтақа дипломатияси кун тартибидаги муҳим воқеа бўлди. Бундай кўп томонлама мулоқот формати ҳамкорлик уфқларини кенгайтиради. Аналитиклар фикрича, инфратузилмавий лойиҳалардан ташқари, томонлар технологиялар, энергетика, саноат, космос каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.


 

Жадира Асетқизи, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё тадқиқотлари бўлими катта эксперти:


Бу шунчаки иқтисодий ҳамкорлик эмас, у стратегик трансформация томон қўйилган қадам. Биз бугун кўриб турганимиз каби, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари технологик алоқалари янги даражага чиқди. Масалан, Хитой минтақададги рақамли ўзгаришларда асосий хорижий иштирокчилар қаторига кирди. 5G тармоқлари қуришдан тортиб, «Ақлли уй» тизимлари жорий этиш, GPSга муқобил бўлган Beido Хитой ер йўлдошларини ривожлантиришга киришди.


Абдумалик Сарманов таржимаси