Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги кенгаймоқда

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги кенгаймоқда

Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда. Ташкилот Хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувда шундай баёнот берди. Қозоғистон Президенти юқори лавозимли меҳмоннинг Астанага ташрифини ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун жуда муҳимлигини айтди. Ўз навбатида, Жозеп Боррель Астана ва Брюссель муносабатлари ижобий ривожланиб бораётганини кўрсатиб ўтди ва Қозоғистонда жиддий ислоҳотлар ўтказилаётганини тилга олди. Унинг фикрича, ўзгаришлар мамлакат янада шаффоф, инклюзив ва демократик бўлишига олиб келади. Учрашув давомида томонлар иқтисодий-инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси