Қосим-Жўмарт Тўқаевга пойтахт тараққиёти тўғрисида ҳисобот берди

Қосим-Жўмарт Тўқаевга пойтахт тараққиёти тўғрисида ҳисобот берди

Астана ҳокими Женис Қасимбек Қосим-Жўмарт Тўқаевга эл ўрдасининг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берди. Беш ой ичида киритилган капитал ҳажми 425 миллиард тенгедан ошди. Женис Қасимбек ҳисоботига кўра, шаҳарда йил давомида 6 мингта имтиёзли ижтимоий квартира фойдаланишга топширилади, Тауелсиздиқ шоҳкўчасидаги кўприк қурилиши якунланади. Қуввати суткасига 100 минг куб метр бўлган янги ичимлик суви станцияси бунёд этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси