Қозоғистонда хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилувчи технологиялар тайёрланяпти

Қозоғистонда хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилувчи технологиялар тайёрланяпти

Қозоғистонда хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилувчи технологиялар ривожланяпти. TSARKA — Киберҳужумларни таҳлил ва тафтиш қилиш маркази ахборот хавфсизлиги бўйича янги ишланмалари: токен ва ўзига хос хавфсиз смартфонни тақдим этди.. Унда фойдаланувчининг барча маълумотлари шифрланади. Ундан бегоналар фойдалана олмайди. Ускуналар қозоғистонликларни кундалик ҳаётда рақамли хавфлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган. Қозоғистонда чиққан янги авлод майдончаси — WebTotem тизимига ҳам алоҳида эътибор берилди. У сайтларга киришдан аввал уларни текширади, киберхатарларни аниқлайди. Экспертлар таъкидлашича, ҳужумлар сони ортиши сабабли компаниялар ва давлат органлари рақамли ҳимоя учун кўпроқ инвестиция киритилади. Қозоғистон киберхавфсизлик даражаси бўйича Марказий Осиёда пешқадамлик қиляпти.

Игорь Сенюшин, Руководитель Tsarka илмий тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими раҳбари:

- Ушбу смартфон концепциясига кўра, биз фойдаланувчининг хавфсизлигини таъминлаймиз. Ўзи ҳам, етказиб берувчилар, логистика занжирларидан ҳам зарар етмайди. Телефонда ишлатилган шифрлаштириш тизими бевосита буюртмачи томонидан киритилади. Яъни, унга ҳеч ким кира олмайди. Ҳозир макетлаштириш ишлари тугади. Тез орада саноат учун намуна тайёрланади. Бунга қизиқаётган компаниялар бор, мурожаат этаётганлар кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси