Қозоғистон Президенти Ақўрдада БМТнинг
юқори лавозимли вакиллари билан учрашди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев ташкилотнинг
Минтақавий экологик саммитни тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. У мавжуд чорловларга, шу жумладан, иқлим ўзгариши, сув тақчиллигига қарши
ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Глобал муаммоларни ҳал этишда ҳаммабоп халқаро майдонча
сифатида БМТнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ташкилот аъзолари саммит
ўтказлиши ва Қосим-Жўмарт
Тўқаев пленар йиғилишда тилга олган Қозоғистон ташаббусларини юқори
баҳолади. Давлат раҳбари БМТ васийлигида Халқаро сув ташкилоти тузиш фикрида
собитлигини билдирди. Алматидаги БМТ Марказий Осиё ва Афғонистон барқарор
ривожланиш мақсадлари минтақавий марказининг минтақавий алоқалардаги аҳамиятини
тилга олди. Президент
мамлакатнинг БМТ тизим билан алоқаларни мустаҳкамлаш
ниятини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

