Қозоғистон ва Германия ўртасида товар айланмаси 4 миллиард долларга етди. 2023 йилда у бир ярим
марта ошди. Жорий йилда ҳам шу
динамика сақланиб қолди. Сўнгги
7
ой ичида ўзаро савдо ҳажми 2
ярим миллиард долларни
ташкил қилди. Бугун Қосим-Жўмарт
Тўқаев
ва Олаф
Шольц ўртасида бўлиб
ўтган музокараларда шу ҳақда айтилди. Германия федерал канцлери Қозоғистонга
расмий ташриф билан келди. Таъкидлаш лозимки, бу сўнгги 14 йил давомида бу
мамлакат ҳукумат раҳбарининг республикамизга қилган биринчи ташрифи. Томонлар
ҳамкорликка жиддий туртки бериш ниятида. Энергетика ва «яшил»
иқтисодиётга ўтиш, саноат, транспорт ва логистика, таълим соҳаларида
интеграцияга алоҳида эътибор берилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Бугунги учрашувимиз Қозоғистон
ва
Германия
ўртасидаги кўп
қиррали ҳамкорлигимизни янги даражага олиб чиқишига ишончим комил.
Мамлакатларимиз орасида тиғиз муносабатлар шаклланган. Биз ҳозиргина тор доирада икки томонлама алоқаларни
янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик.
Савдо-иқтисодий
ва инвестициявий соҳаларда интеграцияни кенгайтиришга катта эътибор берилди.
Бундан ташқари,
биз долзарб халқаро масалаларни муҳокама қилдик.
Олаф Шольц, ГФР канцлери:
– Биз ўзаро иқтисодий алоқалар учун шарт-шароитларни
янада яхшилаш, мамлакатингизга бевосита иқтисодий инвестициялар олиб келиш,
ўзаро савдо имкониятларини кенгайтириш учун бор кучимиз сарфлаяпмиз. Албатта,
биз барча бошқа соҳаларда ҳам иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирамиз. Энергетика
соҳасида бизда ҳамкорлик муттасил чуқурлашиб бораётганидан мамнунмиз. Ўзаро
ишончга асосланган алоқаларимиз дунёга намуна бўла олади.
Музокаралар якунига кўра Қозоғистон ва Германия
ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация ва қатор меморандумлар имзоланди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси