27 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин
Давлат раҳбарининг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади. Икки мамлакат етакчилари олий даражада музокара
ўтказиши, видеоанжуман тартибида бўладиган Қозоғистон-Россия минтақалараро
ҳамкорлик XX-форумида иштирок этиши кутилмоқда.
28 ноябрь куни эса Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ЖХШТ Жамоавий хавфсизлик кенгашининг
навбатдаги сессияси бўлиб
ўтади.
Аъзо мамлакатлар делегациялари минтақавий ҳамда халқаро хавфсизликка доир
долзарб масалаларни муҳокама қилади. Учрашув якунларига кўра, бир қатор ҳужжатлар қабул
қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

