Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги – мамлакатлар ўртасида
ишончни мустаҳкамлашнинг иш берувчи
механизми. Қозоғистон Президенти Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари
кенгаши йиғилишида таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, жорий йилда
Улуғ Ватан урушида эришилган Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги нишонланди. Бугунги
геосиёсий таҳликалар даврида бўҳронлар олдини олиш учун кучларни бирлаштириш
ўта муҳим.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Халқаро ҳуқуқ асослари емирилишини, давлатлар ўртасида
ишонч даражаси пасайиши, кескин чиқишларни, кўп томонлама дипломатиянинг
заифлашиши, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг тинчлик ўрнатиш салоҳияти
заифлашишини хавотир билан қабул қиляпмиз. Геосиёсий қийинчиликлар даврида МДҲ
давлатлари ва барча зиддият чиқарувчи факторларни бартараф этиш учун
тарафдорларимизни бирлаштириш керак.
Қосим-Жўмарт Тўқаев стратегик ҳамкорликни ривожлантириш
бўйича таклифлар киритди. Унинг фикрича, ҳамжамиятнинг савдо-иқтисодий
салоҳияти янада ривожланиши учун янги қўшма корхоналарни ишга тушириш,
инвестиция жалб қилиш, рақамли ечимларни ишга тушириш ва транзит-транспорт
салоҳиятидан самарали фойдаланиш керак. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили МДҲ
доирасида товар айланмаси 110 миллиард доллардан ошди. Қозоғистон билан савдо
ҳажми беш йил ичида бир ярим марта кўпайгани кузатилди. Бунда транспорт
йўлаклари катта ўрин тутади. Минтақа – Европа ва Осиёни, глобал транспорт-логистика тизимини боғловчи ҳалқа.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳамжамиятнинг Ягона рақамли транспорт-логистика
харитасини тайёрлашни таклиф қиламан. У миллий инфратузилма режаларини
бирлаштиради, яхлит транспорт алоқалари маконини яратади, натижада, янада
кўпроқ инвестиция жалб этиш имкони туғилади. Яқин даврда Қозоғистон таклиф
этган МДҲ давлатлари ҳудудидан ўтадиган асосий транспорт артериялари ишини
уйғунлаштириш концепцияси тайёрлаш ишлари ниҳоясига етади.
Экологик таҳдидлар, табиий ва техноген фалокатлар – МДҲ давлатлари барқарор ривожланишидаги жиддий салбий
эҳтимоллар. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, уларни олдиндан кўра олиш учун самарали воситалардан фойдаланиш зарур. У Иқлим ва техноген вазиятларни прогноз қилиш минтақавий маркази тузишга, кучларни
бирлаштиришга чақирди. Креатив саноатни ривожлантириш зарур. Бу сектор республикамизга бир йилда 2 миллиард доллар даромад келтирди. Қозоғистон Президенти МДҲ гуманитар ҳамкорлик давлатлараро
жамғармаси базасида Креатив саноат ҳамжамияти яратишни таклиф қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев жаҳон саҳнасида
МДҲ нуфузини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Қозоғистон Республикаси таклифига кўра, 2023 йилда МДҲ кузатувчиси ва
ҳамкори институтлари
ташкил қилинди. Мамнуният билан айта оламанки, бу ташаббуслар ижобий натижа беряпти. Бугун Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига кузатувчи мақомини бериш
тўғрисида қарор қабул қиламиз. Ушбу воқеа Евроосиё минтақавий тузилмаларининг ўзаро алоқалари
тарихида янги саҳифа очади. Бундан ташқари, биз Қозоғистон Москва саммити давомида таклиф этган «СНГ плюс» форматини таъсис этяпмиз. Бу қадам ҳам МДҲнинг халқаро саҳнада нуфузи ортишига
олиб келишига ишончим комил.
Абдумалик Сарманов таржимаси

