Ҳозир жаҳоннинг 40 давлатидан кўпроғида референдум участкалари иш бошлади. Ҳар сафаргидек, Осиё давлатларида овоз бериш пунктлари биринчи бўлиб очилди. Жанубий Корея ва Япониядаги юртдошларимиз Қозоғистон дипломатик
ваколатхоналаридаги участкаларда конституциявий ҳуқуқидан
фойдаланди.
Қулпинай Байтуова, сайловчи:
– Юртимиздан
ташқарисида бўлсак ҳам, мамлакатдаги воқеалар бизни бефарқ қолдирмайди. Фуқаролик бурчимизни бажариш учун референдумга келдик. Кореяда яшовчи ҳар бир
қозоғистонлик элчихонага келиши ва ўзи истаган ечим учун овоз бериши мумкин.
Россиядаги юртдошларимиз ҳам АЭС қурилиши бўйича
референдумдаовоз беришда давом этяпти. Москвадаги Қозоғистон элчихонасида, тўртта шаҳардаги консулликларда тонгги соат 7 да участкалар очилди. Таъкидлаш лозимки, Россияда ҳозир 60 минг нафар қозоғистонлик талаба ўқияпти.
Ақин Испуллаев, сайловчи:
– Референдумда қатнашиш учун, конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиш учун тонгда элчихонага
келдим. Қозоғистон
келажаги, Қозоғистон иқтисодининг замонавий ривожланиши учун овоз бердим.
Александр
Синяговский, 397-республика референдум комиссияси котиби:
– Россия Федерациясидаги Қозоғистон Республикаси элчихонасида республика референдуми куни 397-участка очилди. Умуман олганда, Россияда 5 та участка ишлаяпти. элчихонадагидан ташқари, Санкт-Петербург, Астрахань, Осмк ва Қозондаги
консулликлардаги участкаларда овоз бериш мумкин. Сайловчилар кўп келади, деб ўйлаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси