Астанада Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти куни ўтказилди

Астанада Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти куни ўтказилди

Астанада Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти куни ўтказилди. Тадбирда йил давомида амалга оширилган ишлар натижалари кўрсатилди. Бу давр мобайнида ташкилот ўз дастурини рўёбга чиқара борган, қишлоқ хўжалиги, биотехнологиялар, ирсий захиралар, дон захиралари соҳаларига қаратилган 50 дан зиёд меморандум  имзолаган. Бош директор Ерлан Байдаулет маълум қилишича, халқаро форумда 20 давлат, шу жумладан, Швейцария, Покистон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар вакиллари қатнашди. Иштирокчилар фикрича, ташкилот катта салоҳиятга эга. У ислом дунёсидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга  қаратилган дастурларини мувофиқлаштириш учун асосий майдончага айланганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Ерлан Байдаулет, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ислом ташкилоти бош директори:

- Умумий стратегиямизга кўра, 5 йўналишдаги 16 дастурни рўёбга чиқаришимиз зарур. Дастурларни амалга ошириш осон эмаслиги аниқ. Бу борада баҳамжиҳат бўлишимиз керак. Бизни 37 давлат қўллаб-қувватлаяпти. Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо 57 давлат билан бирга ишлаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси