Миср билан авиаалоқалар тўхтатилади

Миср билан авиаалоқалар тўхтатилади

Қозоғистон Миср билан авиаалоқаларни тўхтатади ва 11 давлатдан келишни чеклайди. Бу - ЖАР, Ботсвана, Лесото, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Эсватини, Малави, Танзания ва Гонконг. Бу ҳақда бугун ҳукумат йиғилишида маълум қилинди. Ҳукуматнинг мазкур қарори дунёда коронавируснинг янги штамми – «омикрон» жадал тарқалаётгани билан боғлиқ. Ҳозирда у Исроил, Чехия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Германия, Австралия, Канада ва Мисрда аниқланган. Шу тариқа, эндиликда мазкур давлатлардан келган йўловчилар эмланганидан қатъи назар ПЗР-тест топширади. Шунингдек, улар етти кунга уй карантинига жойлаштирилади. Айни пайтда, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари таъкидлагани каби, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда. Фақат Шимолий Қозоғистон вилояти «қизил» зонада, «сариқ» зонада бешта вилоят, «яшил» зонада 11 вилоят бор.

Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Стационар ва амбулатор тартибда даволанаётган беморлар сони сезиларли равишда камайган. Юқумли касалликлар шифохоналарида ўрин бандлиги 29 фоиз, реанимация ўринлари бандлиги 23 фоиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа мамлакатларда коронавируснинг янги «Омикрон» тури пайдо бўлганини ҳисобга олган ҳолда давлат чегараларида назоратни кучайтиришга доир таклифи қўллаб-қувватланади. Мамлакат ичида эпидемиологик вазият доимий назоратда бўлиши шарт, бинолар ва транспортда ниқоб тақиш, ижтимоий масофага амал қилишда давом этиш зарур. Шунингдек, аҳоли вакцинация ва ревакцинация билан керакли ҳажмда қамраб олиниши шарт.

Хуршида Абдуллаева таржимаси