Алмати вилоятидаги Сати қишлоғи жаҳоннинг энг яхши туристик қишлоғи унвонига эга бўлди. Бутунжаҳон туристик ташкилоти «Кўлсай кўлдери» миллий парки ҳудудида жойлашган қишлоқни тақдирлади. 2021 йилдан буён бу ташкилотнинг махсус дастури ишлаб турибди. У қишлоқ ҳудудларининг фаровонлиги асосан туризм билан боғлиқ бўлишига йўналтирилган.
Ернур Кенжебеков, «Kazakh
tourism» матбуот котиби:
– Бугунги кунда Сати қишлоғи меҳмон уйлари
бўйича етакчи ўринда, бу эса аҳолининг мунтазам туризмга жалб этилганини
кўрсатади. Сўнгги 5 йил ичида бу қишлоқда қўлай йўналишлар ва махсус сўқмоқлар
яратилган. Сати қишлоғи тажрибасини оммалаштириш учун туроператорлар ва меҳмон
уйлари соҳиблари учун ахборот турлари, шунингдек, таълимий тренинглар, семинарлар
ташкил қилинади. 2023 йил маълумотига кўра, Сати қишлоғида 90 та меҳмон уйи ва 30
меҳмонхона бор. 2019 йилга нисбатан бу рақамлар икки марта ошди.
Бу - мазкур қишлоқнинг халқаро даражадаги дастлабки мукофоти эмас. 2020 йилда Lonely Planet халқаро йўлномаси Сати қишлоғини энг яхши туризм йўналиши сифатида тақдирлаган.