Қозоғистонда халқаро даражада нуфузли яна бир олий ўқув юртининг филиали иш бошлайди. Пойтахтда Мичиган университети филиали пойдеворига биринчи ғишт қўйилди. Объект педагогика корпуси, муҳандислик блоки ва ётоқхонадан иборат бўлади. Лойиҳага кўра, таълим зонасидан ташқари яшил майдонлар, лекция хоналари, амфитеатр, хиёбонлар ва пирс бунёд этилади. Таъкидлаш лозимки, университет таълим, қурилиш ва архитектура соҳасида халқаро даражадаги малакага эга кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади. Эслатамиз, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев январда мамлакатда келгуси уч йил ичида камида 5 та илғор хорижий олий таълим даргоҳи филиали очишни топширган.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири:
- Биринчидан, Мичиган давлат университетида халқаро миқёсда кенгайишга доир улкан дастур мавжуд. Иккинчидан, унда кучли таълим салоҳияти бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.