Қосим-Жўмарт
Тўқаев Миллий Қурултойнинг бешинчи йиғилиши ўтказиладиган
кунни белгилади. У 20 январь куни Қизил Ўрдада ташкил қилинади. Давлат раҳбари,
Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ва Президентнинг ҳуқуқий масалалар бўйича
ёрдамчиси Ержан Жиенбаев иштирокида ўтказилган йиғилишда шундай қарорга
келинди. Ерлан Қарин 9 январда бўлиб ўтган Ишчи гуруҳ мажлисида бўлажак бир
палатали Парламент мақоми, ваколатлари ва вазифаларини белгилаш, шунингдек,
унинг бошқа давлат идоралари билан муносабатлари бўйича ёндашувлар белгилаб
олинганини маълум қилди. 15 январга мўлжалланган кейинги йиғилишда асосий
давлат вазифаларини бажариш масаласида янги Парламент ваколатлари муҳокама
қилинади. Ержан Жиенбаев Давлат раҳбарини конституциявий ислоҳот бўйича Ишчи
гуруҳ ва жамоатчиликдан тушган янги таклифлар билан таништирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев барча фикр ва ташаббусларга
эътибор қилиш лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Президент конституциявий
ислоҳот бўйича ҳал қилувчи қарор умуммиллий референдум давомида, фуқаролар
фикрига таянган ҳолда қабул қилинишини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

