Қозоғистон Президенти «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги»да қатнашди

Қозоғистон Президенти «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги»да қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Абу-Дабини барқарор ривожлантириш ҳафталиги» саммити очилиши маросимида иштирок этди. Унда Қозоғистон Президенти билан бирга Бирлашган Араб амирликлари, Озарбайжон, Руанда, Ўзбекистон, Малайзия, Янги Зеландия ва Финляндия давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, ТЭМ, технологик ва инновациявий тараққиёт етакчилари, инвесторлар, тадбиркорлар қатнашди. Таъкидлаш лозимки, Абу-Даби саммити яшил технологиялар, муқобил энергия манбалари, БМТ барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги инновациявий ечимлар учун инвестициялар киритишни рағбатлантириш бўйича дунёнинг етакчи майдончаларидан бири. Ушбу тадбир доирасида БААда барқарор ривожланиш йўналишида эришилган салмоқли ютуқлар учун мукофотлар топширилади.


Қозоғистон  ва БАА ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказади


Аввалроқ Қозоғистон Президенти БАА президенти ва тадбиркорлик доиралари билан музокаралар ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев шайх Муҳаммад бин Заид ал Наҳайёнга самимий миннатдорчилик билдирди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, Бирлашган Араб амирликлари билан муносабатлар дўстлик, ишонч ва ўзаро ҳурмат руҳида ривожланиб боряпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев БАА раҳбарини Астанага таклиф қилди. Эслатиш жоизки, амирликлар республикамизнинг энг йирик инвесторлари ўнлигига киради. Ўтган йили бу давлатдан келаётган инвестициялар ҳажми икки марта ортди. Ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказиш ниятида.


Абдумалик Сарманов таржимаси