Давлат раҳбари Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди

Давлат раҳбари Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди

Қозоғистондаги 900 дан зиёд инвестициявий лойиҳани прокурорлар кузатиб боряпти. Мамлакатдаги инвестициявий иқлим ҳақида республика Бош прокурори Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Берилаётган эътибор туфайли 40 дан зиёд инвестор кўтарган масала ҳал этилди. Берик Асилов таъкидлашича, таркибида тегишли томонлар – Ташқи ишлар вазирлиги, «Казах-Инвест», тадбиркорлар миллий палатаси ва бизнес-омбудсмен бўлган Махсус маҳкамалараро комиссия томонидан самарали усуллар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, киритилган сармоялар хавфсизлигини таъминлаш учун рақамли технологиялардан фойдаланилмоқда. Улар инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш жараёни қайси босқичда эканлигини кузатиш, шунингдек, давлат органларининг бизнесга нисбатан қабул қилинган қарорларини прокурор билан мувофиқлаштириш имконини беради. Хорижга чиқарилган маблағларни кузатиб бориш учун ҳам рақамли ечимлар ишлатилади. Нейротармоқлар ёрдамида ноқонуний олинган активларни ахтариш ишлари амалга ошириляпти. Сунъий интеллект ноқонуний схемаларни очиш учун ҳам ишлатилади. Берик Асилов таъкидлашича, Қозоғистон 34 та узоқ хориж давлати билан жиноий-ҳуқуқий соҳада 73 шартнома тузди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.