Қозоғистонда инвестициявий лойиҳалар туфайли 12 мингта янги иш ўрни очилади

Қозоғистонда инвестициявий лойиҳалар туфайли 12 мингта янги иш ўрни очилади

Жорий йилда умумий қиймати 233 миллиард тенге бўлган 64 инвестициявий лойиҳа ишга туширилади. Натижада, мамлакатда яна 12 минг янги иш ўрни очилади. Келгуси йилда эса турли соҳаларда яна саккиз юз инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилиши кутиляптим, деди Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова. Бу эса Қозоғистон аҳли учун янги иш жойлари бунёд этилади, дегани. Шунингдек, республикада кичик ва ўрта бизнес ҳам қўллаб-қувватланмоқда. Ҳукумат уни ривожлантириш бўйича мажмуавий дастур ишлаб чиқмоқда. Шу жумладан, «тоза саҳифадан тартибгда сақлаш» тамойили синаб кўрилди. Бир ярим йил ичида 44 соҳада мавжуд бўлган 128 мингта талаб таҳлил қилинда, улардан янги тартибга мувофиқ бўлмаган 9 мингтаси бекор қилинди. Яқин кунларда солиқ учун ҳисобот бериш тартиби соддалаштирилиши кутиляпти. Давлат назоратидаги ва кузатувидаги таваккалларни бошқариш автоматлаштирилиши туфайли режадаги текширувлар сони ҳам камаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.