Қозоғистонда бюджет ижроси масаласида маҳаллий ижро ҳокимияти масъулияти оширилади. Эндиликда ҳокимлар ҳар йили ажратилган маблағлар қандай ишлатилаётгани хуқуқида Парламент қаршисида ҳисобот беради. Мамлакат Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ирғалиев тегишли қонун лойиҳасини Мажилисда тақдим этди. Депутатлар бу ташаббусни қўллаб қувватлади. Таъкидлаш лозимки, ҳужжатда ажратилган маблағ учун бевосита минтақа раҳбари масъул эканлиги кўрсатилган. Бундан ташқари, лойиҳага кўра, ҳар бир минтақа ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бюджет режаси тузиш имконияти кўзда тутилган.
Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:
- Бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликда белгиланган мақсадига кўра ишлатилмаган молия аудитор хулосасига кўра орқага қайтарилади. Маҳаллий бюджетдаги нақд пул тақчиллиги ўрнини тўлдириш учун идро органларига ажратиладиган қарз муддатини 3 йилдан 6 ойгача қисқартириш кўзда тутилган. Бу эса маҳаллий ижро органларини маҳаллий бюджетнинг даромад қисмини кенгайтиришдан манфаатдорлигини ошириши зарур.
Тегишли вазирлик раҳбарининг таъкидлашича, 2024 йилдан бошлаб республикада ягона ҳисоб режаси жорий этилади. Бухгалтерия ва бюджет ҳисоблари ягона тизимга бириктирилади. Натижада, ўзлаштирилмаган маблағларни бюджетга қайтариш анча осонлашади.
Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:
- Қонун лойиҳаси Бюджет кодексига ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Бюджет таваккаллари ва давлат молияси барқарорлиги бўйича мунтазам аналитик ҳисобот тайёрлаш ҳамда йил сайин республика бюджети лойиҳаси билан бирга парламент олиб киришни кўзда тутиш зарур. Ҳужжатда макроиқтисодий, демографик, молиявий ва бошқа таваккалларнинг давлат молиясига таъсири таҳлил этилади. Бундай ҳисоботни шакллантириш бюджет таваккаларини яхшироқ бошқариш ва бюджетга оид қарорлар қабул қилишда уларни ҳисобга олиш имкониятин беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси