Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президентига 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи топширилди. Режалар баён этилди. Шу жумладан, жиноятчиликнинг олдини  олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Қосим-Жўмарт Тўқаевга тўла маълумот берилди. Натижада, қотиллик ҳолатлари камайди, ўғирлик, мол ҳайдаб кетиш, кибержиноятчилик фактлари очилиши кўпайгани кузатиляпти. Вазирлик 6 та уюшган жиноятчи гуруҳни фош қилган. 165 та товламачилик белгиларига эга сайт аниқланган. Президент ҳар қандай маиший зўравонлик, интернет-товламачилик ва қишлоқлардаги жиноятчилик ҳолатлари бўйича дарҳол чора кўриш зарурлигини таъкидлади. Бу йўналишда қонуний ва ташкилий қадамлар қўйишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси