Афғонистон учун гуманитар ёрдам ортилган махсус рейс Қозоғистондан учиб кетди. Миллий гвардияга қарашли самолёт Ҳирот вилоятидаги зилзиладан жабрланган аҳоли учун озиқ-овқат товарлари, чодирлар, дори-дармон, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмларни олиб кетди.
Нурғали Тўпанов,
Миллий гвардия ҳарбий қисми авиация отряди командири:
- Биз зилзиладан
жабрланган афғонистонликлар учун гуманитар ёрдам ортяпмиз. Астанадан самолётга 1
тонна тиббиёт анжомлари ва дори-дармон ортдик. Шундан кейин Алматидан чодирлар,
Чимкентдан тиббиёт ускуналари ва дори-дармонлар олиш режалаштирилган.
Таъкидлаш
лозимки, куни-кеча Афғонистонга фалокат оқибатларини бартараф этишда ёрдам
кўрсатиш учун қозоғистонлик қутқарувчилар жўнаб кетганди. 45 кишилик отряд
таркибида кинологлар, фалокатлар тиббиёти маркази врачлари ва фельдшерлар ҳам
бор. Гуруҳ зарур ускуналар билан таъминланган, чунки улар зиммасида
жабрланганларни харобалар ичидан топиш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари
бор. Мутахассисларнинг барчаси тажрибали, зилзила оқибатларини бартараф этишда
қатнашган. Эслатамиз, 7 октябрда Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали
зилзила юз берганди.