Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Сауд билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар таъкидлашича, Яқин Шарқда кескинлик ортиши минтақа ва глобал хавфсизлик ҳамда барқарорликка раҳна солиши мумкин. Суҳбатдошлар зиддиятларда иштирок этмаётган мамлакатлар ҳудудига қилианётган ҳужумлар ислом умматининг ҳар вақтдагидан кўпроқ ўзаро сабр ва ҳурматга эришган даврда юз берганига таассуф билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қироллик Ҳукуматининг қозоғистонликларни ватанга қайтаришдаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси