Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирини қабул қилди

Бугун Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳудудий мудофаани мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот  берди. Шу жумладан, Президентга доимий тайёр бўлинмаларнинг қурол-яроғ ва жанговар техника билан таъминлангани, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган мобил ва модулли компонентларга ўтиш жараёни ҳақида маълумот тақдим этилди. Мудофаа вазири Қозоғистон қуролли кучларининг янги тайёргарлик форматига ўтиши, ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва захирадаги аскарлар тўғрисида маълумотларнинг рақамлаштирилиши, ахборот тизимларининг модернизацияланиши хусусида ҳисобот  берди.  Маълумотлар бошқа давлат органлари базаларидаги маълумотлар билан интеграция қилинади. Натижада, бириктириш, аскарлик рўйхатига қўйиш, ҳарбий билет олиш электрон шаклга ўтади. Руслан Жақсилиқов армияга чақирилганларга кредит таътилини бериш ва имтиёзли таълим масаласини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қуролли кучлар шайлиги масаласига алоҳида эътибор зарурлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси