17-18 октябрь кунлари Қозоғистон Президенти расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасига боради. Қосим-Жўмарт Тўқаев «Ягона макон, ягона йўл» III халқаро форумида қатнашади. Сафар давомида ХХР раиси Си Цзиньпин, Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цянь ва Умумхитой халқа вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан билан музокаралар олиб борилиши режалаштирилган. Шунингдек, Давлат раҳбари Осмон ости мамлакатининг қатор йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашади. Эслатамиз, «Ягона макон, ягона йўл» лойиҳаси тузиш ташаббуси илк марта 2013 йилда Астана шаҳрида тилга олинганди. Уни рўёбга чиқариш Хитойни Евроосиё ва Африка материклари билан боғловчи транзит-транспорт яратилиши, савдонинг йўлга қўйилиши ва иқтисодий ўсишга туртки берилишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.