Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Жетису вилоятига сафари давомида Қаратал туманига борди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Жетису вилоятига сафари давомида Қаратал туманига борди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Жетису вилоятига сафари давомида Қаратал туманига борди. Ескельди бий қишлоғида Президент Маданият уйини кўриб чиқди. Иншоот жорий йилда очилди. Унда ҳозир кутубхона ишлаб турибди, шунингдек, бувилар ансамбли, дўмбирачилар гуруҳи ва рақс тўгараги фаолият юритяпти.

Жорий йилда минтақанинг олис туманларида бешта маданият уйи таъмирдан чиқарилда, саккизта клуб ишга туширилди. Вилоятда ижод билан бирга соғломлаштириш ишларига ҳам катта эътибор бериляпти. Тани соғлик кўнгилдагидек бўлиши учун қишлоқларда 15 та спорт объекти бунёд этилди. Шулардан бири Ескельди бий қишлоғида. Тўғизқумалақ, шаҳмат, шашка, бокс, кураш, волейбол ва баскетбол секциялари ишлаб турибди. Болалар билан суҳбатда Президент давлат ёш авлод илм олиши, спорт билан шуғулланиши учун ҳамма шарт-шароитларни яратаётганини таъкидлади.

Уштўбе шаҳрида Давлат раҳбари Кемель Тўқаев номли ўрта мактабга борди. Директор Президентга ўқувчиларнинг эришган ютуқлари ҳақида маълумот берди. Давлат раҳбари шахсий буюмлари, фотографиялари, ҳужжат ва китоблари намойиш қилинаётган Кемель Тўқаев музейида ҳам бўлди. Ўқувчилар ёзувчининг ҳаёти ва ижодигани намойиш қилувчи интеллектуал ўйин ўтказишди, унинг қиссалари асосида постановка намойиш қилишди. Шунингдек, 15 йил илгари асос солинган Кемель Тўқаев номли хайрия жамғармаси фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Сўнгра Президент Қаратал туманидаги янгиланган чақириқ пунктини кўздан кечирди. Мудофаа вазири Қуролли кучлар Бош қўмондони Қосим-Жўмарт Тўқаевга Smart-ҳарбий комиссариат лойиҳаси ҳақида ҳисобот берди. У 17 ёшга тўлган қозоғистонликларни автоматик шаклда ҳисобга қўяди. Вазирлик мобилизация захиралари бўйича ахборот тизими яратган. Портал 16-60 ёшдаги барча қозоғистонлик эркаклар тўғрисида маълумотни ўзида жамлаган. Рақамлаштирилган тизимда 7 миллион киши бор. Мудофаа вазирлиги Armia.kz ахборот тизимини ҳам ишга туширган. У ҳарбий хизматчилар билан тарбиявий ва мафкуравий иш олиб боришга мўлжалланган. Қосим-Жўмарт Тўқаев аскарликка чақирилганлар билан суҳбатлашди ва муваффақиятли хизмат қилишни тилади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Халққа хизмат қилиш фуқаролик бурч ва муқаддас бурч. Ҳарбий карьерада муваффақиятлар ва генерал бўлишни тилайман. Ҳалол ва муносиб хизмат қилинглар. Қасамёдга содиқ бўлинглар!


Богдан Чумаков, хизматга чақирилувчи:


- Менга Қозоғистон армиясида хизмат қилишдек шараф насиб қилди. Мамлакатга хизмат қилиш ҳар бир фуқаронинг вазифаси. Муддатли ҳарбий хизматдан сўнг ЯМТ балларини ҳисобга олмаган ҳолда олий таълим учун грант олишни режалаштиряпман.

Абдумалик Сарманов таржимаси.