Астана форматида Сурия бўйича музокара ўтказилади

Астана форматида Сурия бўйича музокара ўтказилади

Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, унда кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон делегациялари, шунингдек, мамлакат ҳукумати ва Сурия мухолифати вакиллари қатнашади. БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари кузатувчи сифатида қатнашади. Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, томонлар Сурия атрофидаги ва жаҳон миқёсидаги ҳолат, мавжуд вазиятни тартибга келтириш, террорга қарши кураш ҳамда гуманитар аҳвол, суриялик қочоқларни ватанига қайтариш масалаларини муҳокама қилади. Биринчи кунда Эрон, Россия, Сурия, Туркия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари тўрт томонлама музокара юритади. Унда Сурия-Туркия муносабатларини яхшилаш бўйича «Йўл харитаси» кўриб чиқилади, Астана жараёни иштирокчилари икки ва уч томонлама маслаҳатлашувлар олиб боради. Иккинчи куни музокаралар давом этади, пленар йиғилиш ва оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси