Қозоғистон Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатларни жабрланган Фаластин аҳолисига озиқ-овқат ёрдами бериш бўйича ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари саммитида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу қатнашчиларни имкон қадар тезроқ Яқин Шарқдаги зиддиятларни ҳал этишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқишга чақирди. Шунингдек, Ғўлон тепаликлари ва Ливан каби қайноқ нуқталарда хавфсизликни таъминлашда БМТнинг тинчлик ўрнатиш миссияси аҳамиятини тилга олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.