Пойтахт университетида Наврўз арафасида IT лаборатория очилди

Пойтахт университетида Наврўз арафасида  IT лаборатория очилди

Таълимни рақамлаштириш замонавий маданиятнинг бир қисмига айланди, у ҳатто Наврўз байрамига интеграция қилинди. Digital Nauryz-2026 доирасида Esil University-да  рақамли хиёбон ва сунъий интеллект ҳамда янги технологиялар лабораторияси очилди. Лойиҳа IT-малакаларини ошириш, таълим жараёнларига AI-ечимларини киритишга мўлжалланган. Унда талабалар замонавий ускуналардан фойдалана олади, стартап яратади, амалий лойиҳаларни рўёбга чиқаради. 

Аяпберген Таубаев, Esil Univercity ректори:

— Бунда тўртта лаборатория бор. Улардан бири -  робототехника лабораторияси. Иккинчи — сунъий интеллект лабораторияси. Учинчиси — Hide Vision лабораторияси. Бу видеокузатиш тизими, унда талабалар шундай тизимларни йиғишни ўрганади. Тўртинчиси — рақамли инклюзив офис. Унда имкониятлари чекланган одамлар, дейлик, рақамли воситалар ёрдамида университетдаги ҳамма нарсадан фойдалана олади.

Шунингдек, университетда Наврўз байрамини нишонлаш доирасида IT Project Fest танлови ғолиблари тақдирланди. Танлов бугунги кунда сунъий интеллект олий ўқув юртида фаол қўлланилаётганини кўрсатди. Абитуриентлардан тортиб, ўқитувчиларгача тегишли материалларни тайёрлашда ундан фойдаланади.

Жангир Есенжўлов, Esil Univercity СИ лабораторияси мудири:

- Биз ҳозир талабалар учун электрон куратор тарзида саволларга жавоб берувчи сунъий интеллект шаклида тегишли воситалар ишлаб чиқяпмиз, Қабул комиссияси вазифасини бажарадиган сунъий интеллект абитуриентлар, уларнинг ота-оналари билан телефон орқали гаплаша олади. Ўқитувчилар учун слайдлар автомат тарзда, ноутбук ЛМ ва бошқа ечимлардаги каби тайёрланади. Биз бу йўналишда ҳам ўз ечимларимизни ишлаб чиқяпмиз.

Баҳорги янгиланиш байрамини бу масканда концерт дастури, миллий рақслар билан, анъанавий либосларда кутиб олишди. Меҳмонларга бўғирсоқлар ва наврўз кўжа тақдим этилди, бирлик ва анъаналарга садоқат муҳити яратилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси