Smart City мақоми
бериладиган Алатау шаҳри учун махсус давлат жамғармаси ташкил қилинади.
Корпоратив даромад солиғи ва қўшимча қимат солиғидан тушган маблағнинг бир ана
шу жамғармани молиялаштиришга ишлатилади. Мажилис Алатау шаҳри учун алоҳида
мақом бериш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди. Лойиҳани таклиф қилган қуйи
палата депутати Нуртай Сабильянов рақамли
шаҳарни бошқариш учун махсус кенгаш ташил қилинишини билдирди. Унга Ҳукумат
раҳбари раислик қилади. Эслатамиз,
Алатау шаҳри махсус иқтисодий зона сифатида ташкил қилинган эди.
Нуртай
Сабильянов, Қозоғистон Республикаси Парламенти
Мажилиси депутати:
- Қонун лойиҳаси
Алатау шаҳрининг иқтисодий, технологик билим бериш, савдо ва инвестиция маркази
сифатида шаклланишига хизмат қилади. Алатау шаҳри учун киритилган инвестициялар
учун кафолатларни ошириш мақсадида «ақлли шаҳар»да илғор шаҳарсозлик, илмий ва
техник янгиликлардан, технологик инновациялар, замонавий усуллар ва
тажрибалардан фойдаланиш мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

