Ракка қарши препарат синовларнинг 2-босқичидан ўтди

Ракка қарши препарат синовларнинг 2-босқичидан ўтди

Қозоғистон олимлар ишлаб чиққан ракка қарши препарат клиник синовларнинг икки босқичидан муваффақиятли ўтди. Миллий Фанлар академияси вице-президенти Дўс Сарбасов маълум қилишичабу дори беморлар аҳволини барқарорлаштирди ва баъзи беморларнинг аҳволи яхшиланишига олиб келди. Янги препарат касалликнинг сўнгги босқичларида ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Ўсмага қарши препаратнинг клиник синовларини Қозоғистон онкология ва радиология миллий институти олимлари томонидан ўтказиляпти. Ҳозир беморларга киритилаётган инъекция дозаси икки марта оширилди. Халқаро патент олган препарат заҳарли эмаслиги аниқланди.

Дўс Сарбасов, Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академияси вице-президенти:

- 5 нафар беморнинг ҳаммасида аҳвол барқарорлашди. Яъни, ўсма ўсишдан тўхтади. Битта беморда ўсма 30 фоизга кичрайди, яъни озгина дозанинг ўзида катта ижобий ўзгаришга эришилди. Биз бу маълумотлардан мамнун бўлдик. Лекин бу фақат дастлабки натижалар. У препарат фойда бериши мумкинлигини кўрсатди. Ишни охирига етказиш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.