Ислом Тараққиёт банки сув хўжалиги лойиҳаларини молиялаштиради

Ислом Тараққиёт банки Қозоғистондаги сув хўжалиги лойиҳаларини молиялаштиради. Биринчи траншлар жорий йилда етиб келади. Саудия Арабистонида ўтган Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров ва ИТБ президенти Муҳаммад ал-Жассер учрашувида шундай баёнот берилди. Инвестициялар сув омборлари, гидроиншоотлар, ирригация тизимлари ва бошқаларни қуриш, қайта тиклаш учун керак. Шунингдек, техник ҳужжатлар тайёрлаш учун грантлар ажратилади. Таъкидлаш лозимки, банк иштирокида Қозоғистонда умумий қиймати 1 миллиард 800 миллион доллар бўлган 67 лойиҳа рўёбга чиқарилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.