Референдум 2026: минтақаларда овоз бериш

Референдум 2026: минтақаларда овоз бериш

Қозоғистонда 10 мингтадан зиёд участка ишлаб турибди. Уларнинг баъзиларида янги Конституция лойиҳаси учун овоз беришни истовчилардан иборат навбатлар пайдо бўляпти. Қизил Ўрда аҳолиси ҳам ўз фикрини билдиряпти. 105 ёшли уруш фахрийси Яҳия Тасиров ҳам референдум участкасига келди. Шу тариқа, оқсоқол бошқаларга намуна кўрсатди. Уруш иштирокчиси ҳамон ижтимоий ҳаётдан четда қолмаяпти.

Яхия Тасиров, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

- Мен референдумда иштирок этдим. Мамлакатимизга тинчлик истайман, Қозоғистон фаровон бўлсин.

Республика референдуми Манғистау вилоятидаги Мухтаровлар оиласи учун икки карра байрам бўлди. Бугун тонгда улар тўққизинчи фарзанд — тўрт кило тош босадиган ўғил кўришди. Болакайга Атазаң, яъни, Асосий қонун, исмини беришди. Ота-она таъкидлашича, уларнинг фарзанди мамлакат пойдеворига айланган янги Конституция каби кучли ва пишиқ бўлишига ишонишади. 

Айнур Мухтарова, она:

- Қувончимнинг чеки йўқ. Бугунги ажойиб кунда кенжатойимиз туғилди. Оиламиз унга Атазаң исмини беришга қарор қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси