Фавқулодда иқлим бўҳрони – кенг кўламли бўҳрон. Уни бартараф этиш ва глобал исиб бориш жараёнини фақат биргаликда тўхтатиш мумкин. Қосим-Жўмарт Тўқаев Дубайда бўлиб ўтаётган бутунжаҳон иқлим саммитида нутқ сўзлади. Мамлакатимиз иқлим мулоқотининг фаол иштирокчиларидан бири. Республика Марказий Осиёда биринчи бўлиб Париж шартномасини ратификация қилди. 2060 йилгача Углерод нейтраллиги стратегиясини қабул қилди. Мамлакат шамол ва қуёш энергетикасини ривожлантириш, “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича катта имкониятларга эга. Қозоғистон ҳаводаги углеродни камайтиришда катта ўрин тутиши кутилаётган ноёб ер элементлари манбаларига эга.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳавога метан
чиқишини камайтириш – глобал исиш суръатларини жадал пасайтиришнинг энг тез ҳал
бўладиган усули. Шунинг учун ҳам мен бугун Қозоғистон Метан чиқиндиларини
камайтириш бўйича глобал ваъдалашишга қўшилишини эълон қилидан мамнунман. Шу
билан бирга биз минтақамизда биринчи бўлиб адолатли энергетика бўйича
шерикчиликка ўтиш орқали углерод чиқарилишини камайтиришга интиляпмиз. Лекин
муваффақиятга эришиш учун аниқ ёрдам учун дўстлар ва ҳамкорларга мурожаат
этамиз.
Иқлим муаммоси
мажмуали шаклда ҳал қилиниши керак. махсус дастурларни молиялаштиришнинг ўзи
камлик қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Марказий Осиё учун глобал
ҳаорат кўтарилиши ўта хавфли. Жаҳон миқёсда 1,5 даражага кўтарилиши минтақа
давлатлари учун салкам икки баравар юқори кўрсаткични англатади. Бу эса
саҳроланиш ва сув тақчиллигига олиб келади. Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро
ҳамжамитни Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармасига кўпроқ маблағ ажратишга
чақирди. Келаси йили Қозоғистон бу ташкилотга раислик қилади. Франция билан
биргаликда республика БМТ Бош Ассамблесининг келгуси сессиясидаги «Ягона сув» саммитига
раислик қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев барча иштирокчиларни 2024 йил июнь ойида
ўтказиладиган Астана халқаро форумига таклиф қилди. Анжуман иқлим масалаларида
мақсадга мувофиқ ҳамкорлик учун муносиб майдонча вазифасини бажара олади, деди
Қозоғистон етакчиси. Қосим-Жўмарт Тўқаев анжуманда тилга олган республикамизнинг
яна бир ташаббуси: Марказий Осиёда иқлим
муаммоларини биргаликда ҳал этиш учун қўшимча туртки бериш мақсадида БМТ
шафелигида 2026 йилда Қозоғистонда Минтақавий иқлим саммитини ўтказиш таклифи
бўлди.