Қозоғистон президенти давлат ва жамоат арбоби Бердибек Сапарбаевни қабул қилди

Қозоғистон президенти давлат ва жамоат арбоби Бердибек Сапарбаевни қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ва жамоат арбоби Бердибек Сапарбаевни қабул қилди. Учрашув давомида у аввал ўзи раҳбарлик қилган Жамбил вилоятида амалга оширилган ишлар, рўёбга чиқарилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида гапирди. Бердибек Сапарбаев қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шу жумладан, миришкорларнинг юз бериши мумкин бўлган қурғоқчиликка қанчалик тайёрлиги хусусида фикрларини Президентга маълум қилди. шунингдек, болаларда меҳнат малакаларини мустаҳкамлаш учун ота-оналар ва маҳаллий ижро органларининг ўзаро уйғунликда иш юритиши зарурлигини таъкидлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.