Туркманистон пойтахтида янги автобуслар иш бошлади. Ашхобод кўчаларига 700 та Хитой маркасига қарашли жамоат транспорти чиқди. Уларнинг ҳаммасида борт компьютерлари ва GPS тизимлари бор. Диспетчер пункти мутахассислари энди ҳар дақиқада автобус қаерда эканлигини, унинг ҳаракатланиш тезлигини назорат қила олади. Йўл ҳақи тўлаш ҳам рақамли шаклда амалга оширилади. Имконияти чекланган йшловчилар учун пандус, овоз бериб, огоҳлантириш тизимлари ишлаяпти. Таъкидлаш лозимки, янги автобусларни ишга тушириш 2052 йилгача мўлжалланган Туркманистоннинг Миллий ривожланиш дастури доирасида амалга оширилди.
Ахмед Байрамов, Туркманистон Автомобиль транспорти вазирлиги Йўл ҳаракати назорати давлат корхонаси GPS-Мониторинг мутахассиси:
- Биз автобус қаердалигини кўрамиз. йўналишдан четлашса ёки тезлик тартибини бузса – биламиз. Буларнинг ҳаммаси шаҳардаги вазиятни назорат қилиш учун муҳим. Масалан, автобус туриб қолса, дарҳол чора кўрилади. Натижада, шаҳар аҳли учун жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлашади.
Ван Цян Блус, «Yutong Bus Co. Ltd» компанияси менежери:
- Жорий этилган телематик тизим Транспорт вазирлиги ходимларига автобуслар ҳақидаги асосий маълумотларни масофадан олиш, видеокамераларни кузатиш, ёнилғи сарфи ва бошқа статистика маълумотларини таҳлил қилиш имконини беради. Бу экранларда тизимнинг тегишли саҳифаларини кўра оласиз. У бутун автопарк ишини самарали кузатиш учун хизмати қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

