Турк дунёсининг маънавий маркази – Туркистон Жаҳон мероси шаҳарлари ташкилотига қабул қилинди. Шаҳар ҳокими матбуот хизмати шундай хабар тарқатди. Бу Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси жойлашган манзилгоҳга кўпроқ турист келишига хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, ташкилот аъзо-шаҳарларнинг ЮНЕСКО жаҳон мероси рўйхатига кириш учун зарур талабларга мослашишига, улардаги бошқарув усулларини эса такомиллаштиришга ёрдам беради. Шу мақсадда 2 апрелда Туркистонда Евроосиё Жаҳон мероси шаҳарлари X халқаро конференцияси ўтказилади. У ташкилот аъзолари ҳамкорлиги доирасида ташкил қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.