Қозоғистонлик альпинист қиз Эльбрус ва Дамовандни забт этди

Қозоғистонлик альпинист қиз Эльбрус ва Дамовандни забт этди

Қозоғистонлик альпинист 20 кун ичида «7 вулқон» халқаро лойиҳасига кирадиган иккита чўққини забт этди. Олдинига Марина Малишева баландлиги 5 минг 600 метр бўлган Эльбруснинг Россия ҳудудидаги шарқий чўққисига чиқди. Сўнгра Осиёдаги энг баланд вулқон – 5 минг 600 метрли Эрондаги Дамованд тепасига кўтарилди. Таъкидлаш лозимки, Марина профессионал альпинист эмас, лекин сўнгги икки йил давомида қояларга ўрмалаш билан шуғулланди. У энди дунёнинг энг баланд Ҳимолай тоғлари ва Эверест чўққисига чиқишни мақсад қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси