Павлодарда очилган янги этнография музейи экспозициясида 19-асрга оид муқаддас Қуръон, кумуш тақинчоқлар, ошхона анжомлари ва бошқа қимматбаҳо ашёлар намойиш қилинди. Унинг ўзига хослиги шундаки, барча экспонатлар вилоят аҳолиси томонидан тўпланган. Улар орасида экзотик мамлакатлардан келтирилган маҳсулотлар ҳам мавжуд, жумладан, Африка қабилалари бош кийими.
Енлик Абеуова, этнограф:
- Этнография музейи экспозициясининг ўзига хослиги шундаки, ундан янги экспонатлар, шунингдек, Павлодар вилоятидаги қишлоқларга сафар мобайнида тўпланган этнографик материаллар жой олган, шуниси билан аҳамиятли. Бу ўта қиммат экспонатлар намойиши.
Александр Вервекин, география уйи директори:
- Аввал тўпладик, кейин эса бино изладик. Одатда, ҳамкасбларимиз қилгани каби эмас, аввалига изланишда бўлдик, экспонат қидирдик, коллекция тўпладик. Биринчидан, бу либос элементлари, кийим тикиш-ямаш, тўқувчилик билан боғлиқ турмуш ашёлари. Бу – маданиятни англатадиган халқ мусиқа асбоблари, болалар ўйинчоқлари.
Ҳозирда музей жамғармасида 200 дан зиёд этник экспонат мавжуд. Шунингдек, бу ерда жамоатчилик кутубхонаси ҳам очилган бўлиб, беш мингта китоб йиғилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.