Қозоғистон Ҳукумати баҳорги тошқинда зарар кўрган инфратузилмани тиклаш учун қўшимча 22,7 миллиард тенге ажратди. Тошқин асоратларини бартараф этишга бағишланган махсус йиғилишда Бош вазир Ўлжас Бектенов таъкидлашича, маблағ Ақтўбе, Ақмўла, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига йўлларни қайта тиклаш ва қуриш учун юборилади. Шу билан бирга, офатдан жабрланган минтақалардаги мактабларни тиклаш учун 7,5 миллиард тенге берилади. Бу ишларнинг ҳам ўқув йили охиригача тугатилиши лозим. Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари жадал суръатларда тиклаш ишларини амалга оширишни талаб қилди. Шу жумладан, тегишли вазирликлар ва ҳокимликларга иситиш мавсуми бошлангунича яшаш жойи яроқсиз бўлиб қолганларга уй берилишини, қайта тиклаш имкони бўлган уйларни таъмирлашни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.