Қозоғистон олий
ўқув юртлари раҳбарлари Британиянинг етакчи университетлари билан тажриба
алмашди, малака оширди. Жорий йилда иш бошлаган «Университет етакчилари учун
саркорлик» дастури доирасида ректорлар, проректорлар, декан ва кафедра
етакчилари малакасин ошириш режалаштирилганди. 9 босқичдан иборат дастурга
кўра, таълим масканларини самарали бошқариш, қадриятлар шакллантириш, академик
дастурлар сифатини таъминлаш кўзда тутилган. Интерфаол модуллардан бири халқаро
тажрибани ўзлаштиришни кўзда тутади.
Серик Мақиш, Л. Н. Гумилёв
номли Евроосиё миллий университети проректори:
- Инглиз
университетларининг илғор тажрибасидан фойдаланиб, биздаги университетга тегишли таълим дастурларини такомиллаштириш
стратегиясини шакллантириш, ишда қўлланиш билан боғлиқ ҳолда иқтидорли
кадрларни излаб топиш, уларни бошқаришга доир кўп билимларни олдик. Академик
масалалар бўйича проректор сифатида ўзимиздаги стратегияларга ўзгаришлар
киритиш, бу ердан ўрганган нарсаларимизни сингдириш билан шуғулланаман, деб
айта оламан.