Бугун Президент – Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Олий бош
қўмондони тантанали маросимда ҳарбий хизматчилар ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимларини Ватан ҳимоячиси куни ҳамда Ғалаба куни билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев
таъкидлашича, хавфсизлик, мамлакат мудофаа қобилиятини кучайтириш, хизмат
нуфузини ошириш – асосий давлат устуворликларига киради. Мамлакатимиз қуролли
кучлари қувватига тўла таяна олади, деди Президент.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Аскарларимиз энг мураккаб вазифаларни
самарали ҳал қиляпти, глобал барқарорликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшяпти.
Қозоғистон – Мустақил Давлатлар ҳамдўстлигидаги мустақил тинчлик ўрнатиш
миссиялари ўтказиш бўйича Бирлашган Миллиатлар мандатига эга ягона давлат. Бу
эса Қозоғистон Қуролли кучларининг халқаро майдонда юксак обрў-эътиборга
эгалигини кўрсатади.
Давлат ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш ва махсус органлар ходимларини қўллаб-қувватлайди. Махсус
чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Кадр таркибини кучайтиришга алоҳида эътибор
қаратилган. Ҳарбий олий ўқув юртлари битирувчиларига катта лейтенант унвони
берилади – Парламентда тегишли ўзгаришлар кўриляпти. Бундан ташқари, 2026 ва
2027 йилларда ҳарбий таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади, дея
таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Давлат раҳбари яна бир марта Қозоғистоннинг
тинчликсевар мамлакат эканлигини кўрсатиб ўтди. «Биз барча зиддиятлар
дипломатик йўл, музокара орқали ҳал этилиши кераклигига ишонамиз», деди
Президент.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон дунёнинг барча давлатлари билан
дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда давом этади. Бу собит тамойиллар янги Конституциямиздан
мустаҳкам ўрин олган. Лекин бу қўл қовуштириб ўтираверишимиз мумкин, дегани эмас. Юртимиз
турли чорловларга жавоб бериши, хавф-хатарларга қарши тура олиши керак. Биз Мудофаа
салоҳиятини кучайтиришимиз, биринчи навбатда, Қуролли кучларни технологик
модернизация қилишимиз зарур. Буларнинг ҳаммаси беқарор давримизнинг бош
талаби.
Қосим-Жўмарт Тўқаев
янги Конституциянинг суверенитет, ҳудуий
яхлитлик ва жамият бирлиги кафолати сифатида аҳамиятини алоҳида кўрсатди. У
бунёдкор ватанпарварлик муҳимлигига эътибор қаратди. Бунда ватан ва халқ учун
хизмат қилган қаҳрамонлар ёшларга намуна бўла олади. Эндиликда фақат кўчалар,
идоралар эмас, мукофот ва нишонар ҳам улар номи билан аталади. Улар қатрида
биринчилардан полиция капитани Ғазиз
Байтасов номли медални
кўрсатиш мумкин. У 15 йил муқаддам худкуш террористни
қўлга олиш вақтида ҳалок бўлганди. Қаҳрамонлар номи унутилмайди. Уруш
қатнашчиси Кенжебай Маденов Берлинга Ғалаба байроғини қадашда
иштирок этган. Тарихий адолатни тикларкан, Қосим-Жўмарт Тўқаев унга вафотидан сўнг «Халқ қаҳрамони» унвони
берилиши тўғрисида фармонни имзолади ҳамда фарзанди Махамбет
Кенжебайулига Олтин юлдуз ва «Отан» орденини топширди.
Президент маросим
иштирокчиларига давлат мукофотлари, олий ҳарбий ва махсус унвонлар
тақдим этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

