Қурилтайга 23 та конституциявий ваколат берилади

Қурилтайга 23 та конституциявий ваколат берилади

Конституциявий ислоҳот Қозоғистоннинг сиёсий модернизацияси жараёнида энг муҳим босқичладан бирига айланиши кутиляпти. Унинг асосий вазифаси — Парламент ваколатлари кенгайтирилган, давлат ташкилотларининг жамиятга жавобгарлиги оширилган, янада мувозанатлашган ҳокимият тизими яратишдан иборат. Янги бошқарув тузилмаларида қандай янгиликлар борлиги тўғрисида Парламент Мажилиси депутати, Конституциявий комиссия раиси Айдос Сарим маълумот берди. Унинг таъкидлашича, ислоҳотнинг асосий элементларидани бири - янгиланган парламент институти сифатида Қурилтай вазифаларини кенгайтиришдан иборат. Мавжуд Асосий қонундаги 53-модда Парламентнинг 13 та ваколатини кўрсатиб ўтган. Янги таҳрирда эса улар сони 23 тага етказилган. Мажилис депутати таъкидлашича, бўлажак сиёсий моделнинг концептуал фарқи айнан шунда.

Айдос Сарим, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати, Конституциявий ислоҳот комиссияси аъзоси:

- Биз шуғулланадиган масалалар ҳажми ортади. Дейлик, аввал парламент вазифалари  иккига бўлинганди. Миллий банк раҳбарларини тайинлаш, уларнинг ҳисоботи Сенатда тингланарди. Ҳозир эса бу нарса ҳамфақат Қурилтай зиммасига ўтади. Қўмиталар, ишчи гуруҳлар вазифалари кенгаяди. Менимча, кўплаб жараёнлар, қарорлар қабул қилиш тартиби ўзгаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси