Қозоғистон Қирғизистонга 40 тонна гуманитар ёрдам юборди. Қўшни давлат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида юк машиналарининг чегарани кесиб ўтаётгани тасвирланган видеони қўйди. Инсонпарварлик ёрдами таркибида ун, шакар ва бошқа маҳсулотлар, биринчи эҳтиёж моллари бор. Эслатамиз, 14 июль куни Ўш шаҳри ва Ўш вилоятида кучли сел келди, 5 одам ҳалок бўлди, қатор аҳоли пунктлари зарар кўрди. Уйлар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш объектларини сув остида қолди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.