Ақўрдада Қозоғистон
Президенти раислигида иқтисодий масалалар ва бюджетни режалаш бўйича йиғилиш
бўлиб ўтди. Кун тартибида: мавжуд вазият ва миллий иқтисодни ривожлантириш, шунингдек,
2026-2028 йилларга мўлжалланган республика бюджети. Қосим-Жўмарт Тўқаев сифатли
режалаштириш ва республика, маҳаллий даражаларда молияни тақсимлаш муҳимлигини
таъкидлади. Давлат раҳбари бюджетда мувозанатга эришиш зарурлиги, ижтимоий
вазифаларни молиялаш, минтақаларда узоқ муддатли режалар тузиш аҳамиятини
кўрсатди. Шунингдек, маблағлар ўз ўрнида ишлатилиши ҳам устувор мақсадларга
киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

