2029 йилга бориб
Қозоғистон орқали ташиладиган транзит юклари 35 миллион тоннага етиши
режалаштирилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида бу кўрсаткич 20 фоизга ошди ва 22,5
миллион тонннани ташкил қилди. Бу юкларнинг катта қисмини контейнерлар ташкил
этади. Умуман олганда, йил охиригача темирйўл орқали ташилган юклар умумий
миқдори 300 миллион тоннага етади. Вазирлик берган маълумотга кўра, йил бошидан
буён экспортга чиқарилаётган юк ҳажми 8,5 фоизга ортди. Асосий йўналишлар: Европа.
Хитой, Марказий Осиё. Материк ўртасида, кўплаб транспорт йўналишлари
чорраҳасида турган Қозоғистон йил сайин
транзит салоҳиятини оширяпти. Шу жумладан, фақат Қозоғистон ва Хитой ўртасида
ўтган йили 23 миллион тонна юк ташилган. Келгусида бу кўрсаткич 76 миллионга
етиши режалаштирилган. Янгидан бунёд этиладиган «Дарбаза-Мақтаарарал» темирйўл
линияси ишга тушганидан кейин эса тармоққа яна 10 миллион тоннадан кўпроқ юк
жалб этиш имконияти туғилади. Ҳукумат йиғилишида мазкур ва бошқа темирйўл
соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Алихан Смаилов,
Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Қозоғистон орқали
Осиё ва Европа орасида ташилаётган транзит юк ҳажми йил сайин ортяпти. Бундай
шароитда инфратузилмаларни ривожлантириш ва техникани янгилаш зарурати туғилади.
Келгуси 3 йил давомида 1 минг километр узунлигида янги темирйўл линиялари
қурилади, 550 локомотив, шунингдек, йўловчи ва юк вагонлари харид қилинади. Айни
вақтда 5 минг километр узунликдаги магистрал темирйўл изларини модернизация
қилиш бўйича катта ишлар амалга ошириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.