Умумий ҳажм - 2,74 триллион тенге. Миллий статистика бюроси маълумотларига қараганда, энг кўп маблағ саноатга йўлланган. Асосий капиталга киритилган маблағнинг ярмидан кўпроғи бино-иншоотлар қурилиши ва капитал таъмирига кетган. Маблағ жалб этиш борасида минтақалар орасида Атирау вилояти етакчи ўринда, жами инвестициянинг чорак қисмига эгалик қилган. Кейинги ўринларда Алмати ва Астана турибди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси