Ақтўбе вилоятида жунни қайта ишлаш бўйича корхона очилади

Ақтўбе вилоятида жунни қайта ишлаш бўйича корхона очилади

Ақтўбе вилоятида жундан янги маҳсулот чиқариш режалаштирилди. Ундан уйларда ҳароратни тутиб туришга хизмат қилувчи материал олинади. Хомашё итальян технологияси асосида қайта ишланади. Бу корхонани ишга тушириш учун хорижлик инвесторлар жалб этилди. Лойиҳа қиймати - 10 миллион доллар.

Ерлан Жанабергенов, жунни қайта ишлаш корхонаси директори:

- Давлат ёрдами бериляпти, жунни дастлабки қайта ишлаш относится қишлоқ хўжалиги вазирлигига, жун маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш эса Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигига қарашли текстил саноатига киради. Уларнинг давлат ёрдами дастурлари бор. Унинг доирасида субсидияланган кредитлар берилди.

Минтақанинг олти туманида қўй жуни тўплаш пунктлари очилади. Экспертлар таъкидлашича, лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши мультипликатив самара беради, мамлакат фермерлари хомашё сотади. Минтақада йилига уч ярим минг тонна қўй жуни олинади. Шунингдек, қўй териси ҳам қайта ишланади. Ундан желатин олитнади.

Панабек Бимуратов, Ақтўбе вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи:

- Жунга харидор йўқ бўлгани сабабли хўжаликлар асосан гўшт берувчи едильбай зоти, қозоқ қуйруқли зотига мансуб қўйларни кўпайтиряпти, цигай зотига мансублари кам қолган.

Тайёр маҳсулотнинг биринчи партияси келаси йил олинади. Янги ишлаб корхона туфайли иш ўринлари очилади, туман марказларида тайёрлаш марказлари иш бошлайди.