Товар ишлаб чиқарувчилар реестри ишга тушади

Товар ишлаб чиқарувчилар реестри ишга тушади

Қозоғистон товар ишлаб чиқарувчилари ягона реестри тузилади. Бу рақамли майдонча мамлакат корхоналари ва улар чиқарадиган маҳсулотлар тўғрисида тўлақонли маълумот беради. Ҳукумат йиғилишида 1 январдан бошлаб мазкур тизим мамлакат ишлаб чиқарувчиларини аниқлашда асосий механизмга айланиши кўрсатиб ўтилди. Ҳалол тадбиркорлар унга автомат шаклда қўшиб борилади. Рақамли тизим ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш имконини беради. Давлат томонидан маҳсулот харид қилишда тизимга киритилган ишлаб чиқарувчиларга устунлик берилади. Шунингдек, йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес камари яратилиши керак. Натижада, тадбиркорларга янги даромад манбалари шаклланиши учун туртки берилади. Яъни мамлакат компаниялари ичида кооперация ривожланишига йўл очилади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Натижада, импорт ва ишлаб чиқариш таннархи пасаяди, мамлакат товарларининг рақобатбардошлиги ортади, товарларига талаб кўпаяди. Ички ҳамкорлик ривожланиши янги ишлаб чиқаришлар яратиш, янги технологиялар трансферти, илм ривожи, янги иш ўринлари ва янгича тизимлар шаклланишига хизмат қилади. Бу эса мамлакат экспорт салоҳияти ортишига ёрдам беради, иқтисодий диверсификацияхалқни иш билан таъминлаш, фаровонликни оширишга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси