Қозоғистонда устувор туристик ҳудуд тушунчаси жорий этилади. Сенат депутатлари туристик фаолиятни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бошқача айтганда, раҳбарият таътил саноатини ривожлантириш салоҳиятига эга ва туризм харитасидаги республика даражасидаги объектлар рўйхатига киритилган ҳудудларни ривожлантириш ниятида. Шу тариқа, сенаторлар фикрича, бундай ҳудудларда бизнес бошлашни, объект қуришни истаган тадбиркорлар маълум имтиёзларга эга бўлади. Бундан ташқари, устувор минтақаларда ҳар бир хорижликдан «туристик бадал» олинади. Натижада, мамлакат бюджетига 135 миллиард тенге қўшимча даромад киради, 170 мингдан зиёд иш ўрини яратилади, камида 1000 та лойиҳа рўёбга чиқарилади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Туризм соҳасини ривожлантириш – биринчи навбатдаги вазифа. Бугун қабул қилинган қонун бу йўналишда мажмуавий қонунчилик асосини яратиш имконини беради. Айни вақтда, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳам кенгаяди. Улар қаторида инвестициявий имтиёзлар, туристик фаолиятни рағбатлантириш, хориждан туристлар жалб этаётган туроператорлар харажатларини субсидиялаш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси