Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Музокара чоғида Қозоғистоннинг халқаро ташкилот билан ҳамкорлигидаги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари республика Афғонистонга кўмак кўрсатишда давом этишга, бу мамлакатда барқарорликни тиклашга йўналтирилган халқаро тадбирларда қатнашишга тайёрлигини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош котибига коронавирусга қарши курашда кўрилаётган чоралар, хусусан, маҳаллий «QazVac» вакцинаси ишлаб чиқилгани тўғрисида ҳам ахборот берди. Антониу Гутерриш Қозоғистоннинг ковидга қарши препарати ишлаб чиқилгани билан қутлади ва оммавий эмлаш кампанияси муваффақиятли ўтишини тилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси